Тиббий кўрик ва сайёр қабул
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Пахтачи туманидаги "Қарнаб" қишлоқ врачлик пунктида ҳудуд аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрик давомида 600 нафардан ортиқ кишига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилиб, биринчи ёрдам кўрсатилди.
- Уч йилдан бери бўйрагим безовта қилади, - дейди Маҳкамтош Ходиева. – Вилоят марказига бориб текширувдан ўтишга шароитим йўқ. Қишлоғимизга шифокорларнинг келгани жуда қулай бўлди. Врачлар тавсияси билан ҚВПда даволанадиган бўлдим.
Шунингдек, маҳаллада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ҳам ўтказилди.
Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ