Самарқандда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Байрам тадбирида вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган фермер-деҳқонлар, томорқачилар, сувчи-ирригатор, механизаторлар, олим ва агрономлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Байрам тадбирида вилоятда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини жорий йилдаги қийинчиликларга қарамасдан, эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан табриклаб, бу йилги натижаларга тўхталди.

Вилоятимизда ҳозирги кунда жами 44 та кластер, жумладан 10 та пахта-тўқимачилик, 15 та ғаллачилик, 13 та мева-сабзавот