Сайлов бўйича ўқитадиганлар ўқитилди
Самарқанд шаҳрида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича ҳудудий тренерлар учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Икки кун давом этган машғулотларда ҳудудий тренерларни ўқитиш орқали билим ва малакасини оширишда уларга ўқув-услубий материаллар етказиш ҳамда профессионал жиҳатдан янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Республикадан келган тренерлар орқали аввалги сайловларда йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича вазифалар тушунтирилди.
Шунингдек, тренинглар давомида Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларини тузиш тартиби ва фаолятининг асосий жиҳатлари, сайловда овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов участкасида амалий машғулот ва мавжуд тажрибани ўргатиш, сайлов ўтказувчи участка комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш ва нгатижаларни белгилаш каби муҳим масалалар тушунтирилди.
Жойларда ўтказилаётган мазкур ўқув-семинарлар Марказий сайлов комиссияси консепцияси асосида катта тажрибага эга, малакали экспертлар томонидан ўтказилмоқда – дейди, Тошкент давлат юридик университети профессори Олим Нарзуллаев. – Икки кун давомида ҳудудий тренарларни ўқитилиши лозим бўлган асосий вазифалар, сайловга оид ҳуқуқий асослар билан таништирдик ва слойдлар, видео материаллар билан таъминладик. Иккинчи босқичда мазкур ўқитилган тренерлар шу ерда олган блимлари асосида участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибини ўқитади. Учинчи босқичда эса, улар аъзоларини ўқитиши тушунтирилди.
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази.