Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Зарафшон” миллий боғида ҳайвонот боғи ҳам фаолият бошлади

Экотуризмни ривожлантириш, флора ва фаунага қизиқувчи сайёҳлар учун экойўналиш ташкил этиш мақсадида “Зарафшон” миллий боғи янги турдаги ҳайвонот турлари билан тўлдирилди. Ҳозирда мазкур боғда 20 турдаги ҳайвонлар мавжуд. Ушбу масканда айиқ, бўри, йўлбарс, турли илонлар, туя, маймун ва бошқа ҳайвонларни кўриш мумкин. Шунингдек, яқин кунларда бунга қўшимча янги турдаги ҳайвонларни олиб келиш режалаштирилган.

Ҳайвонот боғи санитария-гигиена талабларига мувофиқ фаолият юритади. Ҳайвонот боғига соат 9:00 дан 18:00 гача ташриф буюриш мумкин.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.