Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Футбол: Терма жамоа машғулотларни августдан бошлайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувлари шу йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.

Мазкур баҳсларга тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулотлари шу йилнинг 3 августидан 10 августигача миллий терма жамоа иштирокида пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Йиғиндан олдин терма жамоа аъзолари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, машғулотлар ёпиқ тарзда бўлади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.