Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачида аммоний нитрат ишлаб чиқарадиган завод қурилади

Пахтачи туманига Швейцариянинг нуфузли "Pari SA" компанияси вакиллари ташриф буюрди. Меҳмонлар туманнинг инвестиция имкониятларини ўрганди.

Туман ҳокими М.Ҳамдамов ва "Pari SA" компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Д.Шукуровлар иштирокида меморандум имзоланди.

Унга кўра, туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва халқаро молия кредитлари ҳисобидан, 450 миллион AҚШ долларига тенг техник аммоний нитрат ишлаб чиқарадиган катта завод қурилиши режалаштирилмоқда. Aгар лойиҳа амалга оширилса, 1000 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Жамолбек САЛОМОВ.