Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Зулфия”га номзод 104 нафар қизнинг иқтидори синовдан ўтказилди

Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейида вилоят  хотин-қизлар қўмитаси томонидан Зулфия номидаги давлат мукофоти танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Танловда 104 нафар иштирокчи 7 йўналишда ўз иқтидорини намойиш этди.

- 3 ёшимдан бери спортнинг гимнастика тури билан шуғулланаман, - дейди СамДУ талабаси Шахзодабону Гулямова. - Россия, Қозоғистон, Исроил, АҚШ ва бошқа давлатларда ўтказилган мусобақаларда юқори натижаларга эришганман. 2018 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлдим ва Самарқанд давлат университетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. Ёшлар учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб, Самарқанд шаҳрида биринчи хусусий гимнастика мактабини очмоқчиман.

Энг муносиб, деб топилган иқтидорли қизлар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланма олди.

Муниса ШАМСИЕВА.