Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2022 йилда Ўзбекистонда аҳоли қайта рўйхатдан ўтказилади

Бу ҳақда Самарқанд вилоят матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтилди.

Таъкидланишича, аҳолини рўйхатдан ўтказиш уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич уч йилга мўлжалланган бўлиб, ушбу давр ичида аҳолини рўйхатдан ўтказиш қонун-қоидалари ишлаб чиқилади. Иккинчи босқич 10 кундан 60 кунгача белгиланган бўлиб, бунда республикамиз аҳолиси рўйхатдан ўтказилади. Учинчи босқич икки йилдан уч йилгача бўлган даврни қамраб олади, яъни аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, аҳолини рўйхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланади, бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш ишлари амалга оширилади.

Шуниси эътиборлики, чет элга ўқиш, иш билан чиқиб кетган фуқаролар ва уларнинг хорижда туғилган фарзандлари ҳам рўйхатга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда амалга оширилган. 2022 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин биринчи марта амалга оширилади.