Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

29 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси ўтказилади

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ж.Ўроқов 2021 йил 23 январь куни “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма биринчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси 2021 йил 29 январь куни соат 10:00 да чақирилиши белгиланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

- Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) минтақавий вакиллигининг 2020 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи;

- Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусиновнинг Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаевнинг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг ижроси таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги ахбороти;

- вилоятда 2020 йил Бандлик дастури ижроси ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ажратилган бюджет маблағларини тўғри ва самарали сарфланишини, шу жумладан республика Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ҳамда Жамоат ишлари жамғармаси маблағларининг сарфланиши юзасидан вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи И.Жабборовнинг ҳисоботи;

- вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоевнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш юзасидан юритилган доимий мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботи;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 23 июлдаги “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 67/11-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак жамғармаси” маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.