Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

50 йил тутқунликда яшаган филни озод қилишганида, у йиғлаб юборди

Лондондаги Wildlife SOS ташкилотининг зооҳимоячилари Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида Ражу лақабли филни 50 йил қийноқдан сўнг озод қилишга эришишди

Филнинг эгаси уни уриб, тиланчилик қилишга мажбур қилган, ҳеч қачон ем бермаган. Фил турли хил чиқиндилар билан озиқланган. Филни 50 йил давомида 24 соат занжирбанд ҳолда ушлашган.

Зооҳимоячилар филни қутқариш учун унинг эгаси билан 1 йил давомида судлашишди. Унинг эгасида ҳаттоки, филнинг ҳужжатлари ҳам йўқ эди. 

Ражу одамлар қўлига болалигида тушган. Фил боласини тортиб олиш учун одатда унинг онасини ўлдиришади. Сўнг эса филчалар одамга бўйсунмагунча, уларни бойлаб, аёвсиз калтаклашади. Ҳаёти давомида Ражу 27 та одамнинг қўлида бўлган. Бундай шароитда унинг 50 йил яшагани мўъжиза.

Зооҳимоячилар судда ютиб чиқиб, филни хавфсиз жойга олиб чиқишган. Уни ювинтириб, овқатлантиришган, оёғидан занжирларни ечишганда эса фил йиғлаб юборган.

Энди ёввойи табиатга қўйиб юборилгунга қадар, филнинг соғлиғини тиклаш ва руҳий реабилитациядан ўтиши, инсонлардан ҳам меҳр кутиш мумкинлигига у ишониши лозим.

Зооҳимоячилар филни ҳаётга қайтариш учун пул йиғишни бошлашган.