Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

84 ёшида биринчи синфга ўқишга борган аёл ҳақида эшитганмисиз?

Олимлар одамлар 60 йилдан кейин ўзларининг ҳиссий ва ақлий имкониятларининг чўққисига чиқишини ва бу 80 ёшгача давом этишини аниқлашди.

Бу маълумотлар “The New England journal of Medleine” – “Янги Англия тиббиёт журнали”да эълон қилинди.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, журналнинг ёзишича, руҳият нуқтаи назаридан инсон энг сермаҳсул ёши 60 дан 70 ёшгача, иккинчи ўринда – 70-80 ёш, учинчи ўринда 50-60 ёш. 50 ёшгача инсон ўз салоҳиятининг чўққисига етишга улгуролмайди.

Буни олимлар қуйида келтирилган мисоллардан ҳам билса бўлади:

* Нобель мукофоти соҳибларининг ўртача ёши – 62 ёшда;

* Дунёдаги йирик 100 та компаниянинг президентларининг ўртача ёши – 63 ёшда;

* АҚШдаги йирик 100 та черков пасторлари ёши ўртача – 71 ёшда.

Агар сиз 60, 70, 80 ёшда бўлсангиз, буни умрингизнинг олтин даври ҳисобланг, дейди олимлар. АҚШ, Испания ва Норвегия олимлари дунёдаги 195 мамлакат аҳолисининг кексайиш тезлигини тадқиқ ва таҳлил қилдилар. Бу 1990 йилдан 2017 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Аниқланишича, дунё бўйича одамларнинг қариш ёши ўртача 65 ёшини ташкил қилар экан. Ҳаммадан кўра, одамлар Папуа – Янги Гвинеяда тез қаришар экан – 195 ўринда. У ерда қариш 45 ёшдан бошланади. Охиридан иккинчи ўринда – Афғонистон – 51 ёшда, Вануат Республикасида – 52 ёш. Кексайиш касаллиги ҳаммадан ҳам кейин Қувайт аҳолисида бошланади – ўртача 75 ёш. Франция, Сингапур, Япония ва Швейцарияда – 76 ёш. Рейтингда Россия 160 ўринда, ўртача умр – 59 ёш.

Инсон организми ресурслари одамлар ўйлаганидан катта, дейди олимлар. Масалан, “Гиннеснинг рекодлар китоби”га кирган Жанна Кальман 122 йил умр кўрган. Япониялик Дзироэмон Кимур 116 йил яшаган.

Кимани Маруга

Доимий ҳаракат, хушкайфият, ақлий ва жисмоний меҳнат мароми, тўғри овқатланиш, чекиш, спиртли ичимлик ичиш, гиёҳвандлик каби зарарли иллатлардан холи бўлиш узоқ умр кўриш ва соғлом турмуш тарзи мезонларидир. Бунга амал қилиб ёши бир жойга бориб қолганда ҳам ҳаёт завқини туйиб яшаганлар кўп. Мисол учун, кениялик Кимани Маруга 84 ёшида биринчи синфга ўқишга борган. Камбағаллиги туфайли болалигида ўқий олмаган экан. Россиялик Крилл Патрихин 89 ёшида Перу давлат университетига ўқишга кирган. Америкалик Глени Хольц 93 ёшида мактаб партасига қайтган, 75 йилдан кейин ўрта маълумот ҳақида ҳужжат олган. Италиялик Жузеппи Потерна 96 ёшда Палерма университети талабаси бўлган. АҚШлик Дорит Дэнеле 99 ёшда олий ўқув юртини битириб, руҳланганидан магистратурага ўқишга кирган.

Русчадан Тоғаймурод Шомуродов таржимаси.