Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғур картошкачиликка ихтисослаштирилади

Президентимизнинг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Булунғур туманининг Фозил Йўлдош, Килдон, Навоий ва А.Махсумов агрофирмалари уруғлик картошканинг супер элита авлодини етиштиришга ихтисослаштирилди. Ҳамид Олимжон агрофирмаси ҳудудида “Грен агро Зарафшон” картошкачилик кластери ташкил этилиб, ҳудуддаги 60 та фермер хўжаликнинг 435 гектар майдони бириктирилди. 

Жорий йилда 1 минг 850 гектар майдонда картошка экиш режалаштирилган. Шу мақсадда “Шамсиддин Жалилов” фермер хўжалиги томонидан Фозил Йўлдош, Ҳамид Олимжон, Килдон, Навоий ва А.Махсумов агрофирмаси ҳудудларида асосий майдонларга экиш учун Нидерландиядан 220 тонна элита авлодли уруғлик картошка келтирилади.

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.