Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрда қабул қилинган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштирган ҳолда унинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси топширилди.