Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЭЪЛОН!

Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон қарорига мувофиқ, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи бўйича «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони орқали электрон аукцион савдолари ўтказилишини маълум қилади.

Электрон аукцион савдога қуйилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари)нинг электрон реестри билан вилоят ҳокимлигининг Samarkand.uz расмий веб-сайти орқали, ташқи реклама объектларининг паспорт маълумотлари билан шаҳар ва туман ҳокимликларининг веб-сайтлари орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:

Вилоят ҳокимлиги: (66)-230-42-11, 230-42-12

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси: (66)-233-07-63, 233-42-45

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази: (66) 237-26-76