Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фуқароларни алдаб келган яна бир Бандлик агентлиги раҳбарияти устидан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентнинг Юнусобод тумани прокуратураси томонидан “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноий иш очилди, деб хабар қилди  Республика Бош прокуратураси ахборот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларининг бугунгача олиб борган фаолияти ўрганилган.

Ушбу корхона раҳбарияти бир неча фуқароларни Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида иш билан таъминлаш билан ишонтириб, улардан 51 500 АҚШ долларини қўлга киритган.

Аммо келишилгандек, фуқаролар иш билан таъминланмай, пул маблағлари корхона раҳбарлари томонидан ўзлаштириб юборилган.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.