Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳоким ўринбосарлари айтилмаган тўйга борди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор қонунан кучга киргунга қадар ҳам тўйларни дабдабасиз, ихчам ўтказиш мақсадида ҳокимлик ва бошқа ташкилот масъуллари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ўтказилаётган тўйлар ўрганилмоқда.

Кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Зебинисо Раҳмонова “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари билан Самарқанд шаҳрида бўлаётган тўйлардан бирига борди.

Ҳоким ўринбосарлари тўйда кузатилган камчилик ва муаммолар билан танишди, улар бўйича хулоса қилди.

Шундан сўнг Г.Алимова тўй эгаларини ушбу шодиёна билан қутлади ва келин-куёвга вилоят ва шаҳар ҳокимликлари номидан китоблар совға қилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.