Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Исроил Мадримов венесуэлалик тажрибали боксчига қарши рингга кўтарилади

Ҳаваскор боксда Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлган ҳамюртимиз Исроил Мадримов профессионал боксда ўзининг бешинчи жангини венесуэлалик Чарли Наваррога қарши ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарингиз бор, ҳозиргача ўтказган 4 та жангининг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган иқтидорли боксчимиз Intercontinental камари эгаси ҳисобланади.

Мадримовнинг рақиби Наварро проф боксда ҳозиргача 38 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 29 тасида ғалабани қўлга киритган ва уларнинг 22 тасида рақибини нокаут ҳолатига туширган. Шунингдек, у ринг майдонини 9 маротаба мағлуб ҳолда тарк этган.

Маълумот учун, ушбу жанг жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШнинг Техас штатидаги Фриско шаҳрида бўлиб ўтади.