Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаб ўқувчилари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишди

Таълим тизимида ислоҳотлар жадал ривожланаётган бир пайтда ўқувчиларни тарих фанига қизиқтириш, ота-боболар бошидан ўтган оғир йилларни теран тасаввур қилиши учун уларни музей, тарихий обидаларга олиб бориш таклифи ўртага ташланмоқда. Бундай тадбир албатта ўз самарасини беради.

Амир Темур таваллудининг 683 йиллик муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 45- ва 26-умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари сайёҳатга чиқишди. Ўқувчи-ёшлар Амир Темур мақбараси, саркарда ҳайкали ва тарихий музейда бўлиб, Соҳибқирон ҳаёти, босиб ўтган шонли йўли ҳақидаги билимларини бойитишди.