Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Молиячилар театрда ўзига хос танлов ташкил қилди

Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси ва тизимда фаолият юритувчи ходимлар дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида Самарқанд вилояти мусиқали драма театрига боришга одатланишган. Бу сафар улар “Танҳо юлдуз” спектаклини томоша қилди.

Театр намойишидан аввал эса ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўзига хос танлов эълон қилинди. Танлов шартига кўра, ходим Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида ташкил этилган китоб ярмаркасидан китоб харид қилиб, ундаги воқеаларни ҳикоя қилиб бериши ва асар моҳиятини очиб бериши лозим. Шунингдек, ўқилган китоб юзасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан бериладиган саволларга жавоб бериши керак.

Танловда нафақат ходимлар, балки уларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишлари мумкин. Танлов ҳали давом этади ва ғолибларга эсдалик совғалари тақдим этилади.

Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси ахборот хизмати.