Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москвада чартер рейслари ташкил этилишини кутаётган ватандошларга барча шароитлар яратилган

Жорий йил 31 март куни Россиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида “Домодедово” (Москва) халқаро аэропортидан чартер рейсларида уйларига қайтишни истаган 300 га яқин Марказий осиёлик меҳнат муҳожирининг чиқариб юборилганлиги тўғрисидаги хабарлар чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси “Домодедово” ва “Жуковский” аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тўпланиши фактини рад этди. Дипломатик ваколатхонага кўра, “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.

Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 нафарга яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган. Юртдошларимизга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, ватандошларимизга кунига уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган.