Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мутахассислар глобал иқлим офати яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди

Уларнинг фикрига кўра, у олти ойдан сўнг бошланиши мумкин. Бу ҳақда “Планета Новости” портали ёзмоқда.

Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фатих Бирол барча мамлакатларни хушёрликка ва вазиятни ўнглаш учун зарурий чора тадбирларини кўришга чақирди.

Унинг сўзларига кура, коронавирус пандемиясидан кейинги жаҳон иқтисодиётини тиклаш йўлида атмосферага зарарли чиқиндиларни камроқ чиқариш чораларини кўрмоқ лозим.

Бирол карантин вақтида зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқарилиши 17 фоизга камайганини, бироқ карантин қоидалари юмшатилганидан сўнг чиқинди чиқарилиш даражаси шиддат билан кўтарилиб кетганлигини маълум қилди.

Мутахассислар зарарли чиқиндиларни атмосферага чиқарилишининг бундай шиддат билан ўсиши олти-етти ойдан сўнг жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, зудлик билан саноатни ривожлантиришнинг бошқа йўлларини кўриш зарур. Акс ҳолда бу глобал табиий офатларга олиб келиши мумкин.