Нуробод тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуробод тумани ҳокимининг 2019 йил 15 октябрдаги фармойишига асосан Маҳаммадиева Гулмира Абдуллаевна туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Гулмира Маҳаммадиева 1984 йилда Самарқанд вилояти, Нуробод туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида туман ҳокимлигида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Шу кунга қадар Нуробод тумани ҳокимлиги девонхона бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётганди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.