Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Охирги суткада дунёда 500 минг нафардан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 101 миллион 561 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Шундан, 2 миллион 196 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 500 985 янги ҳолати аниқланди, 13 915 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра эса дунёда касалликни 102 миллион 548 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 219 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. У ерда ЖССТ маълумотларига кўра, 25,512 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,733 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,058 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,832 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,743 миллиондан ортиқ).

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.