Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонлик икки курашчи антидопинг қоидаларини бузгани учун спортдан четлатилди

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулнор Сулаймонова 4 йилга спортдан четлатилди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

Спортчининг Жанубий Кореяда ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида топширган таҳлилидан тақиқланган метаболит моддаси топилган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнор Сулаймонова 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин медаль соҳибасига айланганди. Ўзбекистон кураш ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу жазонинг ўтган йилги муваффақиятга алоқаси йўқ.

Сулаймоновадан ташқари, -60 килограмм вазнли курашчи Аброр Жабборов ҳам допинг сабаб 2 йилга дисквалификация қилинди.
Спортчиларнинг Жанубий Кореядаги жаҳон чемпионатида қайд этган натижалари бекор қилинди.