Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда ноқонуний фаолият олиб бораётган “тадбиркорлар”нинг маҳсулоти олиб қўйилди

Паст Дарғом тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида ҳужжатсиз фаолият юритаётган “тадбиркорлар” фаолиятига чек қўйилмоқда.

Туманнинг Пахтакор маҳалласида якка тартибдаги тадбиркор Б.А. алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиб келган. Бироқ бунинг учун тегишли тартибда лицензия олишни унутган. Назорат тадбирида умумий қиймати 572,5 минг сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Фуқаро Ш.Н. ҳам савдо фаолияти билан шуғулланиб, бунинг учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтишни парвойига келтирмаган. Оқибатда “тадбиркор” кўзлаган мақсадига эриша олмади ва унинг сири фош бўлди. Назорат тадбирида сотувдаги умумий қиймати 2 миллион 310 минг сўмлик 2 турдаги ем маҳсулоти далилий ашё сифатида олинди.

Паст дарғомлик Г.Б. тегишли ҳужжатсиз савдо фаолияти билан шуғулланишдан ўзини тиймади. Тадбирда фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракати туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари назаридан четда қолмади. Унинг савдо дўконидан умумий қиймати 1099,2 минг сўмлик 12 турдаги аёллар кийим-кечаклари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.