Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачида қўй ва эчкиларни ўғрилаган 21 ёшли йигит ушланди

Кеча, 21 сентябрь куни Пахтачи туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Ю. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 5 сентябрь куни соат 13:00 ларда Пахтачи тумани Қайнарбулоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган қўйхонасига номаълум шахслар девор ошиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, бозор нархи 6.500.000 сўмлик 3 бош қўй ва 4 бош эчкиларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Пахтачи тумани Қайнарбулоқ маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ж.Б. содир қилганлиги аниқланиб, ундан 2 бош эчкилар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.