Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қатъий белгиланган солиқни кимлар тўлайди?

Бир календарь йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, бир календарь йил давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолият амалга оширилган тақдирда, оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатъий белгиланган солиқни тўловчи бўлади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи ва электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар сирасига кирмайди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси Ахборот хизмати.