Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қишлоқ хўжалиги соҳасида зарур билимга эга, замон талабларига мос мутахассис бўлишни хоҳлайсизми?

Самарқанд давлат университети ҳузуридаги ГУЛОБОД АГРОБИОТЕХНОЛОГИЯ ТЕХНИКУМИ сизга шундай имконият беради.

Техникумга 2020-2021 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича ўқувчилар қабул қилинади:

ТАБЛИЦА

Техникумда ўқув жараёнларини университетнинг малакали профессор- ўқитувчилари олиб боришади ва амалиёт билан узвий боғлиқликни таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалик кооперациялари ва агросаноат кластерлари билан доимий ҳамкорлик ўрнатилади.

Муассасада тайёрланадиган малакали агромутахассислар минтақамизда мева-узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, полизчилик ва иссиқхона хўжалигини юритиш ҳамда доривор ўсимликларни кўпайтириш соҳаларини ривожлантиришда замонавий илм-фан ютуқлари ва технологияларини амалда тадбиқ этадилар.

Техникумни аъло баҳолар билан тамомлаган изланувчан, билимли ва хорижий тилларни мукаммал эгаллаган ўқувчилар Самарқанд давлат университетида ташкил этилган агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультетига ҳамда бошқа олий ўқув юртларининг мос таълим йўналишларига 2-босқичдан имтиҳонсиз, суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу факультетда ўқиш давомида талабалар хорижий университетларда, жумладан Италиянинг Болонья, АҚШнинг Невада, Туркиянинг Анқара, Россиянинг Белгород университетларида ўқишни давом эттириш ва ёзги амалиётларни ўташ имкониятига эга бўлади.

Талабгорлар онлайн ариза топшириш платформаси (texnikum.edu.uz) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари керак.

  1. Электрон ариза;
  2. Умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон нусхаси);
  3. 3x4 см. ўлчамдаги фотосурат;

Қўшимча маълумот учун телефонлар: 90-285-69-69, 93-221-69-69.

ШОШИЛИНГ, ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БЕРМАНГ!

ПОРЛОҚ КЕЛАЖАГИНГИЗНИ БИЗ БИЛАН ҚУРИНГ!