Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуруллаев: «10 ойда Самарқандга 2,7 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Аммо бу имкониятимиз даражасида эмас»

Айни пайтда Самарқанд вилоят матбуот уйида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда Б.Нуруллаев жорий йилнинг 10 ойи давомида Самарқандга 2,7 миллион сайёҳ ташриф буюргани, аммо бу имкониятимиз даражасида эмаслигини эътироф этди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналистларга маълумот бермоқда.

Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.