Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси тугатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси тугатилиб, унинг штат бирликлари Агентликка ўтказилади.

Қайта ташкил этилаётган Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг лаборатория хизмати негизида, молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда, Агентлик ҳузуридаги Лаборатория комплекси ташкил этилади.