Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шаҳримизни озода сақлайлик!

Бугун шаҳримиз кун сайин чирой очиб, гўзаллашиб бормоқда. Катта маблағлар сарфланиб, кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Аммо афсуслар бўлсинки, бекатлар, йўлак ва кўчаларга одамларимизнинг лоқайдлиги, озодаликни сақлаш борасидаги билими, тушунчаси саёзлиги туфайли ташланаётган турли чиқиндилар шаҳар кўркига доғ бўлмоқда, қолаверса, соғлигимизга қай даражададир зиён етказмоқда.

Ахир шаҳримиз кўчалари озода ва покиза бўлса, ўзимиз хурсанд бўламиз, кайфиятимиз кўтарилади. Наҳотки, мана шу оддий нарсага амал қилиш шунчалик қийин бўлса? Она шаҳримизни покиза сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эмасми? Озодалик ўз саломатлигимизни мустаҳкамлашда ҳам асосий омил-ку.

Ўзимиз яшаётган жойимизни, кўча ва маҳалламизни, шаҳримизни озода сақлайлик! Атрофимиздаги эътиборсиз ва фаросатсиз кишиларга озодаликка амал қилиш зарурлигини айтишдан, тушунтиришдан чарчамайлик!