Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сиз бу ҳақда билармидингиз?

-Тишларингизни тозалаш вақтида йўқ қилинган бактерияларни ўн дақиқа чайналган оддий сақич билан ҳам йўқотиш мумкинлигидан хабарингиз борми?

-Дубай (БАА) шаҳридаги жаҳоннинг энг қиммат фаввораси қурилишига 218 миллион АҚШ доллари сарфланган. Шунингдек, у Гиннес рекордлар китобига киритилган ер юзидаги энг катта фонтан ҳисобланади.

-Пушти барсучок номли кичкинагина қушча 4 минг километр масофани тўхтамасдан учиб ўтиши мумкин экан. Агар у йўл олдидан 23 грамм оғирликда бўлган бўлса, маррага келганида бор-йўғи 9 грамм тош босар экан.

-Шимолий ярим шар «қироли» - оқ айиқ 30 километр узоқдаги одамнинг ҳидини олиш билан бирга, соатига 40 километр тезлик билан югура оларкан.

-АҚШ тиббиётчи олимларнинг сабзи устида ўтказган тажрибаларига кўра,  у инсон мияси тўқималари бузилиши ва кексайиш жараёнининг олдини олар экан.

-Абазин тилининг фонетикаси жуда мураккаб бўлиб, агар уни болаликдан ўрганиб борилмаса, катта ёшда уни билишнинг умуман иложи бўлмас экан.