Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Совуқ кунларда ўқувчи-қизларга шим кийишга рухсат берилади

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи-қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилади. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.

Мамлакатимизда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида мактаблардаги баъзи ота-оналар қиз фарзандларини таълим муассасасига шим кийиб келишига рухсат бериш бўйича мурожаат билан чиққан.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 8-бандига мувофиқ об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилганлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз", дейилади хабарда.