Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тест синовлари ўзбек, рус, қорақалпоқ ва тожик тилларида ўтказилади

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш тест синовлари ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилар эди.

Ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш эса кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар асосида амалга ошириларди.

✅ Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига мувофиқ:

👉 2020-2021 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасаларида тожик тилида таълим олиб бориладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш имтиҳонлари ҳам тест синовлари орқали ташкил этилади.

👉 Бунда, тожик тилидаги тест топшириқлари халқ таълими тизимидаги педагоглар ҳамда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркибидан шакллантирилган экспертлар гуруҳи томонидан умумий ўрта таълим ўқув дастурлари доирасида тайёрланади.