Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда учрашувдан қайтаётган йигитни тунаб кетишди

2020 йилнинг 21 март куни 27 ёшли А.Қ., ариза билан Ургут туман бўйича ИИО ФМБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

У ўз аризасида 2020 йилнинг 19 март кунидан 20 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда ўзига фотиҳа қилинган Ургут тумани, Ипакли маҳалласида яшовчи қизи билан учрашиб қайтиб келаётганида маҳалла ички йўлидан ёлғиз ўзи келаётганлигини кўриб қолган 22 ёшли Х.Қ., С.С., Э.Ш. ва А.Ф.лар унинг йўлини тўсиб, ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб дўппослаб, А.Қ.га тан жароҳати етказиб, ёнида бўлган бир дона баҳоси 400.000 сўмлик “Samsung J-1” русумли телефон аппарати, баҳоси 50.000 сўмлик “Bluetooth” қулоқчинлари ва бир дона баҳоси 30.000 сўмлик 4 GB сиғимга эга бўлган электрон хотира мосламасини тортиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганлигини ва уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Х.Қ.дан “Samsung J-1” русумли уяли алоқа воситаси, С.С.дан “Bluetooth” қулоқчинлар, Э.Ш.дан бир дона “4 GB” сиғимга эга бўлган электрон хотира мосламаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Қ., Х.С., Э.Ш. ва А.Ф.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.