Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ургутда гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди

Ургут туманида ўтказилган назорат харид тадбири давомида 2020 йил 25 февраль куни тахминан соат 17:00 ларда, Ургут тумани, Бешкапа-1 маҳалласида яшовчи, 42 ёшли О.П. 0,94 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 750.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар берди.