ТАТУ Самарқанд филиали талабаларидан таркиб топган жамоалар умумий жамғармаси 1,2 млрд. сўмни ташкил этган танловда иштирок этяпти

Тошкент ахборот технологиялари университетида таълим, илм-фан ва талабалар стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар ўртасида соҳавий мусобақаларни ўтказишни назарда тутувчи, соврин жамғармаси 1,2 млрд. сўмни ташкил этган “TUIT Bright Future Week” ҳафталиги давом этмоқда.

Университетнинг Самарқанд филиалида талаба-ёшлари ҳам мазкур танловда иштирок этмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида "United Clean Coders" (UCC) хакатони ҳам ўтказилмоқда. Хакатонда Республикамиздан Ўзбекистон миллий университети,  INHA, Alfraganus, Тошкент давлат иқтисодиёт университети каби 13 та олий таълим муассасаларининг талабаларидан 96 та иштирокчи 32 та жамоа бўлиб иштирок этишмоқда.

“HACKATHON” - дастурчилар бирор лойиҳа устида ишлаши кўзда тутилган тадбир маъносини англатади. Турли дастурий таъминотлар соҳаси мутахассислари бир-бирларини хабардор қилиб, қайсидир муаммо устида иш юритиш мақсадида ташкил этиладиган тадбирдан иборат.

Танловда талабалар филиал расмий веб-сайти учун янги лойиҳа ишлаб чиқиш, талабалар турар жойига кириш ва чиқишни назорат қилиш, ахборот тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш, “Деканат-талаба-ота-она” мулоқот тизими учун лойиҳа ишлаб чиқиш шартлари бўйича беллашди.

Танловда бешта жамоа лойиҳалари билан қатнашди. Мусобақанинг саралаш босқичида “Build-Brain 1” жамоаси филиалнинг расмий веб-сайти учун янги лойиҳа ишлаб чиқиш, “Isak Group” жамоаси “Деканат-талаба-ота-она” мулоқот тизими учун лойиҳа ишлаб чиқиш, “Build-Brain 2” жамоаси талабалар турар жойига кириш ва чиқишни назорат қилиш лойиҳалари бўйича ғолиб деб топилди. Ғолиб жамоалар 2 миллион сўмдан мукофот пули ва сертификатлар билан тақдирланди.

Айни кунда филиалнинг ғолиб жамоалари умумий жамғармаси 1 миллиард 200 миллион пул маблағи ажратилган ушбу танловнинг кейинги босқичида, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида иштирок этяпти.

ТАТУ Самарқанд филиали ахборот хизмати.