Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олимлар тавсияси: Саратон касаллигига чалинмай десангиз, кўкатлар, ёнғоқ, балиқ истеъмол қилинг

Ҳар йили саратон касаллигини даволаш учун катта миқдорда маблағ сарфланади. Биргина АҚШда бу 1,16 триллион долларни ташкил қилади. Статистик маълумотларга кўра, ушбу касалликнинг 50 фоиз ҳолатининг олдини олиш мумкин экан. Шу жиҳатдан ADME бутун дунё бўйлаб олимлар ва саратон шифокорларининг бу касалликнинг олдини олиш усуллари ҳақида гапираётган сўнгги тадқиқотларини тўплади.

Тўқ яшил рангга эга сабзавотларни танланг

Яшил сабзавотларда уларга кўп миқдордаги бой ранг берадиган ва қўшимча равишда магний элементи бирикмасига эга хлорофилл мавжудлиги аниқланди. Турли тиббиёт институтларининг бир гуруҳ олимлари магний кўпроқ аёлларда учрайдиган йўғон ичак саратонининг олдини олиш учун муҳим моддалардан бири эканлигини таъкидлашади.

Агар сизга тўғри келса, ҳар куни аспирин ичинг

Коннектикут университети докторанти Даниел Розенберг йўғон ичак саратонининг олдини олиш учун кунига 81 мг аспирин ичишни тавсия қилади. 20 йиллик тадқиқот 1 йил давомида ҳар куни аспирин истеъмол қилган одамларда йўғон ичак саратонидан вафот этиш хавфи камайганини кўрсатди.

Бироқ, аспиринни ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Пластик идишлардан камроқ фойдаланинг

Калифорния университети профессори Жун Чанг пластик қадоқлашдан фойдаланишни камайтиришни маслаҳат беради. Сабаби, пластмассада саратонга олиб келадиган кимёвий моддалар бўлиши мумкин. Жун Чан дўкондан бирор нарса сотиб олаётганда ёки тушлик қадоқлашда қоғоз қоплар ёки сопол идишларни танлайди.

Бундан ташқари, шишадаги сувни сотиб олмаслик учун водопровод сувига фильтр ўрнатиш тавсия этилади. Шишадаги сувдан кўра фильтрланган водопровод сувини ичиш яхшироқдир, чунки бу сув пластик билан ўзаро таъсир қилмайди.

Ҳар куни ёнғоқ истеъмол қилинг

Бу бандга тамаки чекиш одатига эга бўлганлар риоя қилишлари керак. Миллий соғлиқни сақлаш институти тадқиқотлари ёнғоқни тез-тез истеъмол қиладиган чекувчиларда ўпка саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ учрашишини кўрсатди. Бу натижа ёнғоқнинг чекиш билан боғлиқ бўлган танадаги оксидловчи стрессни секинлаштиришга қодир эканлиги билан боғлиқ.

Кўпроқ гўшт эмас, балиқ истеъмол қилинг

Калифорния университети урологи Кристофер Сайгал тез-тез гўшт истеъмол қилишдан воз кечишни таклиф қилади. У беморларига балиқдан тайёрланган таомлар простата саратони эҳтимолини камайтирадиган озиқ-овқат бўлиши мумкинлигини айтади.

Мунтазам равишда машқ қилинг

Мунтазам машғулотлар кам ҳаракат турмуш тарзига қараганда саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини 30 фоизга камайтиради.

Сабзавот ва меваларга устунлик беринг

Мева ва сабзавотлардаги толалар ичаклардаги саратон билан курашишга ёрдам берадиган бактерияларни сақлаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, бундай бактериялар яллиғланишни тинчитади ва ҳатто ДНК молекулаларини ҳимоя қилади. Саратон касаллигининг олдини олиш учун энг фаол бактерияларни брокколи, карам, малина ва помидорлардан олиш мумкин.

Химчистка”дан фойдаланманг

Анъанавий кимёвий тозалашда перхлор этилен эритувчи моддасидан фойдаланилади. Бу модда жигар ва буйрак саратонига олиб келиши мумкин. Ўзингизни бундай тозалашдан ҳимоя қилиш учун кийим сотиб олаётганда, ёрлиқларга диққат билан қаранг: агар унда Р ҳарфи бўлган доира бўлса, унда бундай нарсаларни олмаслик яхшироқдир, чунки бу белги кийимнинг тозалаш пайтида перхлор этилендан фойдаланишни тақозо этади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.