Мактаб ўқувчиси 30 ёшли шахс томонидан "самосуд" қилинди
- 20.05.2024 11:14
- 226
- Жиноят ва жазо
Паст Дарғомда бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан иш қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда жабрланган бола ўз синфида ўқийдиган қиз билан ҳазиллашгани айтилган. Шундан сўнг, қизнинг акаси келиб, болани мактабдан олиб чиқиб кетиб сочини олгани, қошини куйдириб "самосуд" қилгани, ўқувчининг елкаси сингани, маҳалла "участковой"и бу ҳолатга чора кўрмаётгани айтилганди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати тарқатган хабарда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилган.