20 августдан маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
➖ 20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон;
➖ 20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;
➖ 21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро –Андижон;
➖ 21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;
➖ 22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё –Тошкент;
➖ 22 август соат 14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон –Термиз;
➖ 23 август соат 15:25 дан Термиз вокзалидан 398-сонли Термиз –Андижон;
➖ 24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон –Хива;
➖ 25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;
➖ 26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон –Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади;
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.