20 минг АҚШ долларни чегарадан ноқонуний олиб чиқаётган фуқаро ушланди
- 03.09.2019 16:16
- 143
- Ўзбекистон

Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби қонунбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди.
Қўшни давлатга йўл олган фуқаро Ў.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида ушбу шахс қора рангли сумкаси ичидаги кўйлак орасига 20 минг АҚШ долларини устамонлик билан яширганча олиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Аммо унинг бу найранги ўзига панд берди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Теглар:
божхона
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- Кеча, 16:06
- Маслаҳат