2020 йилда 18 та янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилади

Олий таълим вазирлиги 2020 йилда қилиниши кутилаётган режаларни эълон қилди.
Унга кўра, Олий таълимга қамров оширилади ва таълим сифати яхшиланади. Шунингдек 18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади:
10 та маҳаллий олий таълим муассасаси;
3 та хорижий олий таълим муассасаси;
5 та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.
Қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш икки мартага оширилади.
18 та янги ОТМ ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурлари кенгайтирилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамрови 25 фоизга етказилади.
Муҳандислик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоизга кўпайтирилади;
Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар улуши 10 фоизга оширилади.
Хорижий тажрибалар асосида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ОТМларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимида ташкил этилиб, таълим жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш жорий этилади.