2025/2026-ўқув йили бакалавриатга қабул учун тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари ва баҳолаш мезонларида қандай ўзгаришлар бор?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2025/2026-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди (мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди).
Унга кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) х 10 та;
- Математика х 10 та;
- Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
- 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
- 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.
2025/2026-ўқув йили қабулида абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.