2079 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди
- 08.02.2019 18:57
- 19
- Ўзбекистон
Халқ депутатлари вилоят кенгашининг олтмиш биринчи сессиясига вилоят прокурори Ф.Зуфаров тақдим этган ахборотда келтирилишича, ўтган йилда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида 7660 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. Прокурорларнинг қарори ва тақдимномаси асосида 6390 нафар шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.
Жиддий қонун бузилишлар юзасидан 111 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 2079 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 1,3 миллиард сўмлик зарар ихтиёрий тўланиши таъминланди.
Теглар:
суд-ҳуқуқ