4 ёшли бола ёнғиндан қутқариб олинди

Бугун, 7 ноябрь куни Навоий шаҳар ФВБ ЁХБ навбатчилик қисмига Маҳмуд Таробий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ошхонасида ёнғин юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабар олингач, бошқарма қутқарувчилари 1 та қутқарув ва 2 та ёнғин ўчириш техникалари билан воқеа жойига етиб боришди.

Ёнғин ўчириш автонарвони 4-қаватга ўрнатилиб, махсус гидравлик қайчи ёрдамида хонадоннинг темир панжаралари кесиб олинди ва аланга ичида қолган 4 ёшли болакай қутқарувчилар - Х.Ҳақбердиев, Ғ.Ражабов Б.Элмуродов, Ф.Халимовлар томонидан қутқариб олинди.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган. 2015 йилда туғилган Мирзиё Фаррух ўғли соғ-саломат ота-онасига топширилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.