45 минг АҚШ доллари эвазига ноқонуний ер сотмоқчи бўлган "ишбилармон" қўлга тушди

Самарқанд туманида яшовчи М.Ю. шу туманда жойлашган “Чордара” агрофирмаси ҳудудидан деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга имтиёзли равишда ажратилган 35 сотих ер майдонини маҳаллий фуқаро Д.Н.нинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро М.Ю. олдиндан берилиши келишилган 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда фуқаро М.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.