75 йил ичида биринчи марта Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши мумкин

Эронга қилинган ҳужумлар фонида Исроил Сурия ва Ливан билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни бошлади.
Бу Миср ва Иордания билан келишувлардан кейин Яқин Шарқдаги энг муҳим дипломатик силжиш бўлиши мумкин, деб ёзади Bild газетаси.
АҚШ бу жараённи қўллаб-қувватлайди. Тинчлик музокаралари Сурияда ҳукумат алмашганидан ва Ливанда Ҳизбуллоҳнинг мағлубиятидан сўнг мумкин бўлди.
Бундан ташқари, Эрон режимининг заифлашуви туфайли Теҳроннинг бу мамлакатлардаги таъсири пасайиб бормоқда. Лекин асосий тўсиқ Ғазода давом этаётган уруш. Кенг миқёсдаги вайронагарчилик ва минглаб ўлимлар ҳар қандай янги келишувларни секинлаштирмоқда ва араб дунёсида Исроилга қарши кайфият тўлқинини келтириб чиқармоқда.
Дональд Трамп “мамлакат барқарорлик ва тинчликка эришиш йўлини қўллаб-қувватлаш мақсадида” Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни яқинда имзолади, дейилади Оқ уй хабарида.