84 турдаги тиббий буюмлар ва техникалар импорти мажбурий сертификатлаштирилмасдан реализация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан тузилган рўйхатда 84 турдаги тиббий буюмлар ва техникалар, шу жумладан, кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин "Д" моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштируви амалга оширилади (импорт килинганда) ва реализация қилинади.