9, 10, 11 июнь кунлари Самарқандда триатлон бўйича бир қатор халқаро мусобақалар бўлиб ўтади

9 июнь куни Ўзбекистон тарихида биринчи марта «Паратриатлон бўйича Осиё чемпионати 2023, Самарқанд» бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли тадбир Республикани спорт оламида янги босқичга олиб чиқади ва жаҳон триатлон рейтингида мамлакатга қўшимча балл олиб келади.

Чемпионатда дунё бўйлаб 80 нафар спортчи қатнашади. Шу жумладан, 9 тоифа: жисмоний чекловлар ва кўриш имконияти бузилган спортчилар, жуфтлик спринт масофасида (750 метр масофага сузиш, 20 километр велосипед пойгаси ва 5 километр югуриш) куч синашади.

10 июнь куни «Триатлон бўйича Осиё Кубоги 2023, Самарқанд» бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада дунёнинг энг яхши 50 нафар аёл ва 50 нафар эркак спортчилари иштирок этади.

Элита тоифасидаги спортчилар стандарт/Олимпия масофаларида (1500 метр масофага сузиш, 40 километр велосипед пойгаси, 10 километр югуриш) куч синашади.

Шу куни Осиё кубоги доирасида Ўрта Осиё спортчиларини (SATA – Central Asia triatlon Association) алоҳида ҳисобда тақдирлаш ўтказилади.

11 июнь куни «Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати 2023, Самарқанд» бўлиб ўтади.

Унда Элите, U23 ва U15 тоифалари ўртасида стандарт ва супер-спринт масофасида триатлон бўйича миллий ва ўсмирлар терма жамоасига танлов ўтказилади.

Шунингдек, шу куни 300 нафар ҳаваскорлар (триатлончи бўлмаган) шахсий ва жамоавий тестларда қатнашади. Икки масофада: Олимпия (1500 метр масофага сузиш, 40 километр велосипед пойгаси, 10 километр югуриш) супер-спринт (350 метр масофага сузиш, 13 километр велосипед пойгаси, 3 километр югуриш) беллашувлари ташкил этилади.

Мусобақалар Самарқанд эшкак эшиш канали ҳудудида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Триатлон федерацияси ушбу тадбирларнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу тадбир Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва пара-олимпия қўмитаси кўмагида ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун:     90-194-85-22.

Ташкилий қўмита.