Афғонистонда аномал совуқда ўнлаб одамлар қурбон бўлгани айтилмоқда
- 16.01.2023 20:49
- 149
- Хориж
Афғонистонда мамлакатнинг бир қатор провинцияларида кузатилаётган кескин совуқ туфайли камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди TOLOnews.
Телеканалнинг қайд этишича, совуқ об-ҳаво қурбонлари асосан озиқ-овқат ва уйларини иситиш учун ёқилғи етишмаслигидан қийналаётган камбағал қатлам вакиллари бўлган.
Афғонистон матбуотига кўра, ғарбдаги Герат вилоятида 70 га яқин одам совуқ уриши туфайли касалхонага ётқизилган.
Шимолий-ғарбий Бадгис провинциясида совуқ 4 мингга яқин қорамолни нобуд қилгани айтилмоқда. Шунингдек, аёз минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерларига ҳам таъсир қилган.
Теглар:
Афғонистон